2021 йилда Ўзбекистондан 20,14 минг киши хорижий мамлакатларга кетди. Уларнинг ярмидан кўпи — 56,6 фоизи Қозоғистонга кўчиб ўтган. Шунингдек, йил давомида 1875 киши мамлакатга кўчиб келди.
2021 йилнинг биринчи ярмида доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетганлар сони 10 минг нафардан ошди. Бу 2020 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 4,5 баробарга, 2019 йилнинг дастлабки олти ойига нисбатан 2,2 баробарга кўп демакдир.
2020 йилда Ўзбекистондан 13,6 мингдан зиёдроқ киши чет элга кўчиб кетди. Уларнинг 64,3 фоизи Қозиғистонни танлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг